“Режалаштириб фарзанд кўриш сиесатини ( бир оила - бир фарзанд) олиб бораетган мамлакат, ҳар бир оиланинг “ Фарзанднинг жинсини қандай қилиб режалаштириш мумкин ? “деган саволига қандай муносабатда эканлиги кўп китобхонларни қизиқтиради.Хитойликлар ўғил кўришни афзал кўради,чунки ,эски анъана бўйича, қизлар турмушга чиқиб, оиласини тарк этади, бу эса ишчи қўлларни йўқотиш хавфини туғдиради.Мамлакатнинг айниқса қишлоқ жойларида яшовчи кўплаб аеллари қиз фарзанд кўриши ҳақида билгач,кўпинча ҳомиладорликни тўхтатишади. Биз маълумотларни ҳар хил манбалардан тўплашга ҳаракат қилдик: Хитойда, айниқса қишлоқларда, ўғил болалар насл давомчилари ва бўлажак ишчилар сифатида қадрланади. Режалаштириб фарзанд кўриш сиесатини ( бир оила- бир фарзанд) олиб борилишининг бошидан мамлакатда “ янги туғилганларнинг жинсини танлаш” бўйича турли усуллар пайдо бўлган. Бунинг натижасида баъзи қишлоқ туманларда “ бўйдоқлар қишлоқлари” пайдо бўлди, бу эса жамият хавфсизлигига ва барқарорлигига бевосита таъсир қилган. 2000 йилдаги оммавий аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, янги туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги нисбати 116,9 100 га ташкил қилган.Бу эса ҳалқаро ўрта даражадан анча юқори. Манба :: ПОЛИТ.РУ (http://www.polit.ru/news/2005/02/28/china.html)