Планирование пола ребенка в Китае
15 03 2010
“Режалаштириб фарзанд кўриш сиесатини ( бир оила - бир фарзанд) олиб бораетган мамлакат, ҳар бир оиланинг “ Фарзанднинг жинсини қандай қилиб режалаштириш мумкин ? “деган саволига қандай муносабатда эканлиги кўп китобхонларни қизиқтиради.Хитойликлар ўғил кўришни афзал кўради,чунки ,эски анъана бўйича, қизлар турмушга чиқиб, оиласини тарк этади, бу эса ишчи қўлларни йўқотиш хавфини туғдиради.Мамлакатнинг айниқса қишлоқ жойларида яшовчи кўплаб аеллари қиз фарзанд кўриши ҳақида билгач,кўпинча ҳомиладорликни тўхтатишади. Биз маълумотларни ҳар хил манбалардан тўплашга ҳаракат қилдик: Хитойда, айниқса қишлоқларда, ўғил болалар насл давомчилари ва бўлажак ишчилар сифатида қадрланади. Режалаштириб фарзанд кўриш сиесатини ( бир оила- бир фарзанд) олиб борилишининг бошидан мамлакатда “ янги туғилганларнинг жинсини танлаш” бўйича турли усуллар пайдо бўлган. Бунинг натижасида баъзи қишлоқ туманларда “ бўйдоқлар қишлоқлари” пайдо бўлди, бу эса жамият хавфсизлигига ва барқарорлигига бевосита таъсир қилган. 2000 йилдаги оммавий аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, янги туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги нисбати 116,9 100 га ташкил қилган.Бу эса ҳалқаро ўрта даражадан анча юқори. Манба :: ПОЛИТ.РУ (http://www.polit.ru/news/2005/02/28/china.html) Умумхитой халқ вакиллари 10 йиғилишининг доимий қўмитасининг 14 сессиянинг иштирокчилари янги туғилган ўғил ва қиз болалар миқдорининг номутаносиблиги каби емонлашиб кетаетган вазиятдан қутулиш мақсадида мамлакатнинг жиноий кодексига ўзгаришлар келтириш ҳақидаги фикрни еқлаб гапиришди.Аҳолишунослик ва режалаштириб фарзанд кўриш, ҳамда она ва бола соғлиғини сақлаш ҳақидаги хозирда амалда бўлган қонунларга биноан, ҳомиланинг жинсини аниқлаш ва қиз туғилишидан қутулиш мақсадида тиббий кўрсатмасиз болани олдириш фақат маъмурий йўл билан еки иқтисодий санкциялар орқали жазоланади. Қонун чиқарувчилар бундай харакатлар жиноят эканини ва улар Жиноят кодексининг бузилиши сифатида ҳисобланиши керак деб ўйлашади. Манба :: "Синьхуа" агентлиги Расмий вакилларнинг сўзларига биноан, Хитойда боланинг жинси аниқлангандан кейин болани олдириш ман этилган, аммо амалдаги қонунларда бундай тартибни бузувчиларга қандай жазо қўлланиши ҳақида айтилгани йўқ. Оилани режалаштириш бўйича Хитой агентлигининг ( ОРХА) докладида ҳам Хитой аҳолиси қариб кетаетганлиги ҳақида езилган.Ассоциациянинг маълумотига биноан,хозирги хитойликларнинг 11 фоизини - 60 ешдан ошган одамлар ташкил қилади. 2020 йилгача,кутулиши бўйича,бу кўрсатгич 16 фоиздан ошиб кетади. Манба :: Би-би-сининг рус хизмати http://news.bbc.co.uk/hi/russian/life/newsid_6963000/6963555.stm) Хитойнинг қонун чиқарувчилари (Умумхитой халқ вакилларининг доимий қўмитасининг йиғилишида) Жиноят кодексига жинсий сабабдан болани олдириши учун жазолайдиган ўзгаришни киритмасликни қарор қилишди.Ўтган йили таклиф қилинган ўзгаришга биноан, жинсий сабабли болани олдириш учун 3 йилга қамаб қўйиш кўзда тутилган эди. Манба :: "Чайна дэйли" газетаси Хитойда боланинг жинсини аниқлаш мақсадида қилинадиган ультратовуш текширувларига чеклаш ўрнатилган.Селектив болани олдиришлар тақиқланган, аммо бу тақиқни бузганлар учун хозирги пайтда жиноий эмас, маъмурий жазо, кўпинча жарималар, қўлланади. Манба :: РИА Новости (http://www.rian.ru/society/20060626/50004983.html) Фарзанднинг жинсини режалаштиришга оид бир неча усулларни бирлаштирилиши асосида Childrenboom.com дастури ишлаб чиқилган.Бу дастур “ Хитой жадвали” усулида асосланган. Фарзанд жинсини аниқлашнинг бундай усули бизгача Қадимги Хитойдан етиб келган.1 асрнинг ўрталарида ишлаб чиқилганига қарамасдан, бу жадвал бугунги календаримизга аллақачон мосланган.Хозирги кунда жадвалнинг асл нусҳаси Пекиннинг Фан институтида сақланяпти. Childrenboom.com дастурнинг ўзи Хитой ва уни ташқарисида катта шуҳрат қозонган.